Бухоро вилоятининг Вобкент туманида 21 март куни қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 02:10 атрофида Вобкент тумани, Работиохун маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган С.Барраев уйида рашк оқибатида турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган Г.Ибодовага пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Г.Ибодова воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Муқаддам судланган С.Барраев қўлга олинди.
Изоҳ (0)