Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Нэшвилл шаҳрида жойлашган болалар боғчасининг тарбияланувчиси Карден Кортс ижодий топшириқни бажарди ва таълим муассасаси учун об-ҳаво маълумотлари дастурини тасвирга олди. TJournal унинг ишига эътибор қаратди.

Хабар берилишича, сўнгги ой давомида бутун синф об-ҳавони ва уни башорат қилиш усулларини ўрганган. Шундан сўнг ҳар бир болага бир кун давомида метеоролог бўлиш вазифаси берилган. Болаларга уйда ва боғчада видео олиш ва об-ҳаво маълумотларини тайёрлаш таклиф қилинган.

Кортс отасидан роликни монтаж қилишда ёрдам беришни сўраган. Натижада видео «об-ҳаво симулятори»га айланган. «Метеоролог» сўзини аранг талаффуз қиладиган болакай пультнинг тугмасини босиб, довул, қор бўрони ва торнадога «тушиб қолади». Кейин эса ўз боғчаси олдида пайдо бўлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди