АҚШнинг Нэшвилл шаҳрида жойлашган болалар боғчасининг тарбияланувчиси Карден Кортс ижодий топшириқни бажарди ва таълим муассасаси учун об-ҳаво маълумотлари дастурини тасвирга олди. TJournal унинг ишига эътибор қаратди.
Хабар берилишича, сўнгги ой давомида бутун синф об-ҳавони ва уни башорат қилиш усулларини ўрганган. Шундан сўнг ҳар бир болага бир кун давомида метеоролог бўлиш вазифаси берилган. Болаларга уйда ва боғчада видео олиш ва об-ҳаво маълумотларини тайёрлаш таклиф қилинган.
Кортс отасидан роликни монтаж қилишда ёрдам беришни сўраган. Натижада видео «об-ҳаво симулятори»га айланган. «Метеоролог» сўзини аранг талаффуз қиладиган болакай пультнинг тугмасини босиб, довул, қор бўрони ва торнадога «тушиб қолади». Кейин эса ўз боғчаси олдида пайдо бўлади.
Изоҳ (0)