Канадалик математик Роберт Ленглендс матемтикларга бериладиган нуфузли мукофотлардан бири — Абель мукофотининг соҳибига айланди. Халқаро математика иттифоқи ва Европа математика жамиятининг мукофот берилиши ҳақидаги қарорини Норвегия фанлар академиясининг президенти Оле Сэерстед эълон қилган.
Ленглендс мукофотни «тасаввурлар назариясини сонлар назарияси билан боғловчи дастур» учун қўлга киритди. Олимнинг дастури икки соҳа ўртасида чуқур алоқани таклиф қилган.
Мукофот 22 майда Ослода топширилади. Мукофот миқдори 715 минг долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)