Лондон ташқарисида истиқомат қилувчи француз эр-хотин 21 ёшли энага Софи Лионени ўлдирганликда айбланмоқда, деб ёзади The Telegraph.
Ёш француз қизнинг куйиб кўмирга айланган жасади уй ҳовлисида кул қатлами тагидан топилди: қўшнилар гулхан ва куйган гўшт ҳидини сезиб, полицияга қўнғироқ қилган. Сабрина Куайдер ва эри Киссем Медуни ўз фарзандларининг энагасини жодугарликда ва бриллиант тақинчоқни ўғирлаганликда гумон қилган.
Бундан ташқари, эр-хотин Лионе Куайдернинг собиқ эри билан тил бириктириб олганлигига ишончи комил бўлган.
Дастлаб қизни асирликда сақлаб, калтаклашган, азоблашган ва оч қўйишган. Софи ўлимининг аниқ сабабини белгилаш қийин, дейилади хабарда.
Аёлнинг ўлдирилиши ҳақидаги иш бўйича суд давом этмоқда.
Изоҳ (0)