Кенияда дунёдаги энг сўнгги эркак оқ шимол каркидони ўлди. Ол-Пежет қўриқхонаси ходимлари Судан лақабли каркидонни икки ҳафтадан буён аҳволи оғирлашиб қолгани сабабли махсус воситалар ёрдамида ҳаётини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Дунёда иккита урғочи оқ каркидон — Нажин ва Фату қолди. Улар ҳам Кениядаги қўриқхонада муҳофаза остида турибди. 2015 йилда амалга оширилган уринишлардан сўнг улар табиий равишда уруғлана олмаслиги маълум бўлган. Эҳтимолий сунъий уруғлантириш учун ўлган эркак каркидоннинг ДНКси музлатилган ҳолда сақлаб қўйилган.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)