Тошкент шаҳрида 20 март куни «Лукойл» компаниясининг Ўзбекистондаги биринчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
АЁҚШ учун бензин ва дизел ёқилғиси компаниянинг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларидан келтирилади. Ўзбекистонда ёқилғининг чакана савдоси билан «Лукойл Ўзнефтмаҳсулот» шуъба корхонаси шуғулланади.
Шохобчада 92 (6900 сўм) ва 95 (7500 сўм) маркали бензин ҳамда дизел ёнилғиси (7000 сўм) сотилмоқда. Барча маҳсулотлар Евро-5 стандартига мос келади. Мижозлар «Лукойл» мойларини ҳам харид қилиши мумкин.
АЁҚШда кафе ва дўкон ҳам фаолият кўрсатмоқда. Мижозлар интернетга уланиши учун бепул Wi-Fi мавжуд.
Изоҳ (0)