• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Korzinka.uz» раҳбари Зафар Ҳошимов: Ошна-оғайничилик ва сунъий тўсиқларсизгина ўз иқтисодиётимизнинг чемпионларини аниқлай оламиз

    «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ўзининг Facebook’даги саҳифасида Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш борасидаги қарор лойиҳаси бўйича ўз фикрини ёзиб қолдирди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    2013 йилларда укам Алишер Ҳошимов билан «Korzinka» тармоғи маҳсулотларини келажакда ривожлантириш борасида тез-тез баҳслаша бошлагандик. Мен ўз тортларимиз ва салатларимизни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз кераклигини таъкидлардим. Бу орқали биз ушбу йўналишдаги маржиналликни оширишимизга ишонардим. Шунингдек, бунинг учун катта сармоя ҳам шарт эмасди.

    Алишер ўшанда шундай деганди:

    «Зафар ака, балки биз бу ишни бошлармиз ва ишлаб чиқаришни йўлга ҳам қўярмиз, бироқ бу бизнинг кучли томонимиз бўлмайди. Чунки аввал бу иш билан шуғулланмаганмиз, шу сабабли қаттиқ ҳаракат қилишимиз, кўплаб хатоларга йўл қўйишимиз ва мутахассисларни ёллашимизга тўғри келади. Ушбу соҳадаги яхши мутахассислар ўзининг бизнесини бошлаб юборган. Бизнинг ҳозирда етказиб берувчиларимиз, қандолатчилар ва салатчиларимиз мазкур соҳада кўп йиллик тажрибага эга ва бу уларнинг шахсий бизнеси. Биз ёллайдиган мутахассислар профессионал даражада яхши бўлиши даргумон, шунингдек, биз ёллаган қандолатчи ва ошпазлар ҳеч қачон ўз бизнесини юритаётганлардек шижоат билан ишламайди. Деярли ҳар ҳафтада янгидан-янги ишлаб чиқарувчилардан таклифлар келиб тушмоқда. Етказиб берувчилар ўртасидаги бу каби рақобат бизга улар орасидан энг яхшисини танлаб олиш, уларнинг нархи ва сифатини назоратда ушлаш имкониятини беради. Ишлаб чиқарувчилар мижоз сифатида бизни йўқотиб қўймасликка ҳаракат қилади, шу сабабли асосан бизнинг талабларимизга кўнади, чунки рақобат жуда кучли. Бу уларни бизнинг маҳсулотларимиз таннархини паст қилиш билан бирга, ўзларининг ишлаб чиқариш ҳажми борасида доимо курашишга ва фойда кўришга ундайди.

    Агарда биз ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган бўлсак, юқорида санаб ўтган омилларимни инобатга олган ҳолда ишончим комилки, маҳсулотимиз нархи қимматлашса қимматлашадики, арзон бўлмайди.

    Алишер бироз нафас олиб, яна давом этди:

    «Бундан ташқари, биз ишлаб чиқарган маҳсулот ушбу соҳадаги профессионал ва мутахассисларникидан сифатли бўлишини ҳеч ким кафолатламайди. Нархи ва сифати борасида бозордагилардан ортиқ бўлмаган маҳсулот ўзимизники бўлгани сабаб харидорларга уни таклиф этишга мажбур бўламиз. Шу билан бирга ўз маҳсулоти сифатли ва арзон бўлган етказиб берувчилар билан ҳам курашишимизга тўғри келади. Энг муҳими буларнинг барчасига асосий ресурсимизни — вақтимизни сарфлаймиз. Биз маркетлар очиш ва уларни бошқаришни яхши эплаяпмиз. Нега энди биздан кўра яхши ва арзон ишлаб чиқарилган тортлар, салатлар ва бошқа нарсаларни тақдим этмаслигимиз керак. Нега энди бошқалардан кўра яхшироқ бажарадиган ишимизни давом эттирмаслигимиз керак», — деган эди Алишер.

    Ўшанда укам бу борада ўз фикрига мени ишонтира олганидан хурсандман. Ишончим комилки, унинг гапларига қулоқ солмаганимизда хато қилган бўлардик: бошқалардан кучли бўлмаган ва деярли ҳеч нимага тушунмаган ишимиз билан шуғулланиб куч ва ресурсларимизни сарфлаган, энг муҳими бошқаларга қараганда яхшироқ уддалайдиган соҳамизга вақтимизни сарфлай олмаган бўлардик.

    Нега бу воқеани эслаб қолдим?

    Импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш борасидаги қарор лойиҳасини ўқиганимдан кейин ёдимга тушди. Бу худди бизнинг тармоқ ўз харидорларига сотаётган барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун уринишига ўхшайди. Агарда ҳаммасини бажарашнинг имкони бўлганида ҳам, шубҳасиз, уларнинг нархи ва сифати энг яхши бўлмайди. Шундай экан: нега? Нега шунча вақтни, ресурсларни, имтиёзлар, валюталарни сарфлаб «велосипед ихтиро қилиш керак?». Нега ҳамма нарсани ишлаб чиқариш керак? Аввал бошидан қўлимиздан келадиган иш билан шуғулланганимиз яхшимасми?

    Бу каби соҳаларни қандай топамиз? Жуда осон: барча соҳалар учун бирдек имтиёзларни, кам солиқ юкламаларини яратиш ва тарифлар ва қозоғбозликларни қисқаритириш керак. Янги бизнесларни диққат билан кузатиб бориш ва эҳтиёткорлик билан мониторинг қилиш, тармоқлар ривожланишини ўрганиш орқали ресурслар, ер участкалари ва бошқа нарсаларни тақдим этиш жараёнларини тезлаштириш ҳамда уларнинг шаффофлигини таъминлаш керак. Ишончим комилки, алоҳида соҳа ва лойиҳаларга берилаётган имтиёзлар ҳаммага бирдек тақдим этилса иқтисодий ўсишга эришамиз, бунда ҳатто бюджетга ҳам зарар етмайди. Фақатгина номутаносиблик ва мувозанатсизлик, ошна-оғайничилик ва сунъий тўсиқларсиз яқин вақт ичида ўз иқтисодиётимизнинг чемпионларини аниқлай оламиз.

    20.03.2018, 17:32   Изоҳ (0)   29927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Устозлари ўлса КАМАЗ остида, автобус ичида ёнгай шогирдлар!». Каттақўрғонлик ўқитувчи Диана Еникеевага бағишланган марсиялар (аудио)

    20.03.2018, 17:14

    Шавкат Мирзиёев: Самарқандга 5 миллион турист олиб келмасак, одамларни боқа олмаймиз (видео)

    20.03.2018, 16:34

    АҚШ элчихонаси Ўзбекистонда фуқаролик жамияти фаоли Ғайбулло Жалилов озод этилганини олқишлади

    20.03.2018, 16:18

    Тошкент метросида ўзини поезд остига ташлаган аёлнинг шахси маълум бўлди

    20.03.2018, 15:47

    Шавкат Мирзиёев: Илоҳим, оёғимиз ердан узилмасин! (видео)

    20.03.2018, 15:05

    22 мартдан «Тошкент—Бишкек—Рибачье» йўналиши бўйича мунтазам поездлар қатнови йўлга қўйилади

    20.03.2018, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.