Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдан махсус репортаж «O‘zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилди.
Президент ўз нутқида Самарқандни ривожлантиришнинг қатор йўналишларини таъкидлаб ўтди. Бу — ҳудудни саноатлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва туризмни тараққий эттиришдир.
Самарқанд иқтисодиётининг битта-ю битта йўли — саноатни ривожлантиришимиз керак. Битта-ю битта йўли — тадбиркорликни ривожлантиришимиз керак. Битта-ю битта йўли — беш миллион турист олиб келмасак, биз Самарқандни боқа олмаймиз.Олиб келиш осон. Лекин келган одам қачон яна қайтиб келади? Шароит бўлса! Қанақа шароит? Хавфсиз! Ҳар томонлама — санитария томондан, ички ишлар томондан, дам олиш томонидан хавфсизлик.
Қайси вилоятда Самарқанддагидек имкониятлар бор, деган саволни менга беринглар. Очиғини айтадиган бўлсак, унақа вилоят йўқ. Авваламбор, меҳнаткаш халқи бор, жуда катта интилувчан халқи бор.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)