Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдан махсус репортаж «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқи катта ўзгаришларни кутаётганини, шу ўзгаришлар бугун бўлишини истаётганини таъкидлаб ўтди.
Тарихимизда кўп синовларни кўрганмиз. Жуда катта, буюк тарихимиз бор. Лекин, билинглар — буюк келажагимиз ҳам бор. Шунга муносиб бўла олсак, садоқат билан хизмат қилсак, ҳар сафар такрорлайман — ўзимизни алдамасак, шу келажакни рўёбга чиқарамиз, бу кўриниб турибди. Мен одамларнинг кўзидан кўряпман.Қанчалик оғир бўлмасин, икки-уч соатлаб оддий одамларнинг, оддий тадбиркорларнинг мурожаатларини эшитаман. Биласизми, нима учун? Уларга ишонч бериш учун! Биз янги даврга киришганмиз ва бу давр халқни рози қилиш давридир. Самарқанднинг одамлари жуда катта эҳтиёж билан ўзгаришларни кутмоқда. Бугун кутяпти.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)