Тошкент метросининг «Беруний» бекатида ўзини поезд остига ташлаган аёлнинг шахси маълум бўлди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Жонига қасд қилган аёл руҳий хаста бўлиб чиқди. 1978 йилда туғилган Муҳаббат А. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида истиқомат қилади. Тегишли тиббий муассасаларда ҳисобда туради.
Ҳозирда метрополитен қўриқлаш хизмати ходимлари қутқарган аёл касалхонада бўлиб турибди. У пастга қулаш чоғида арзимас даражада шикастланган.
Изоҳ (0)