Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент—Бишкек—Рибачье» йўналиши бўйича мунтазам темирйўл қатновларини йўлга қўяди. Биринчи поезд 22 март куни соат 20:50 да Тошкент Марказий вокзалидан йўлга чиқади, деб хабар берди «KNews».
Поезд тўққизта вагондан иборат бўлиб, ундан люкс, купе, плацкарт ва вагон-ресторанлар ўрин олган. Поезд 300 йўловчини ташишга мўлжалланган.
Плацкарт вагонларидаги чиплалар нархи 378 минг сўмдан, купелар эса 515 минг сўмдан бошланади. Йўналиш бўйича ҳаракат вақти 25 соатни ташкил этади. Поездлар ҳар пайшанба кунлари йўлга чиқади.
Изоҳ (0)