Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Президент, сўнгги ойлар анъанасига мувофиқ, вилоятнинг ҳар бир туманидан мурожаатларни шахсан ўзи қабул қилди.
Жумладан, қўшработликлар бир неча мурожаат йўллади. Улардан бири қишлоқ хўжалик техникаларини имтиёзли кредит асосида олиш бўйича ёрдам кўрсатиш илтимоси бўлди.
Қўшработ туманида 2017 йилда ширкат хўжаликлари тугатилиб, фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бу фермер хўжаликлари ҳозирги вақтда иқтисодий жиҳатдан бақувват эмас. Сизнинг 2018 йил 4 январдаги қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни янада кучайтириш тўғрисидаги қарорингиз туманимиз фермер хўжаликлари орзусидаги ҳужжат бўлди. Шу қарорга асосан, туманимиз фермерларига 15 та ҳайдов ва 15 та чопиқ тракторлари учун 5 фоизлик ставка билан 10 йил муддатга кредитлар ажратишга амалий ёрдам берсангиз, биз, қўшработликлар янада хурсанд бўлган бўлур эдик. Эътиборингиз учун раҳмат!Президент қўшработлик фаолнинг ушбу мурожаатини юзда табассум билан қабул қилиб, шундай жавоб қайтарди:Қўшработлик оқсоқол
Илойим, бундан ҳам хурсанд бўлиб юраверинг, шу 5 фоиз сиздан айласин — қилиб бераман шу 10 тракторни (юзда табассум билан).Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)