Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишдан махсус репортаж «O‘zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилди.
Тадбирда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев Самарқанд фаолларига номига, қўл учида ишлаш билан ҳеч қачон ижобий натижага эришиб бўлмаслигини яна бир бор эслатиб ўди.Самарқанд аҳлининг эртанги куни сизларнинг қўлингизда.Мен бу ерга келиб, сизларга тавсия бера оламан, йўналиш беришим мумкин. Лекин бу тавсия, йўналишларни маҳкам ушлаб, уларни халқ манфаати учун йўналтириш сизнинг қўлларингизда.Туманнинг эртанги кунини худди фарзандингизнинг тақдири билан теппа-тенг кўрсангиз, одамлар ўшанда сизга ишонади. Эрталаб келиб, ишхонада номига юрсангиз, аввалгидек баландпарвоз гапларни гапирсак, ҳеч қачон натижа бўлмайди.
Мен сизларга пастда юрган одам сифатида, ҳар сафар айтяпман — илоҳим оёғимиз ердан узилмасин!
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)