Ливиянинг марҳум етакчиси Муаммар Каддафининг ўғли Сайфулислом мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашиш учун номзодини илгари сурди. Бу ҳақда унинг вакили Айман Бурас маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Сайфулислом Муаммар ал-Каддафи бўлажак президентлик сайловига номзодини қўйиб ҳокимиятга эмас, балки мамлакатни қутқаришга интилмоқда», — деди унинг вакили.
Олдинроқ миллий келишув ҳукумати ташқи ишлар вазири Тоҳир Сияла Ливия президенти сайлови 2018 йил ўрталарида бўлиб ўтиши мумкинлигини билдирганди.
Изоҳ (0)