Бутунхитой халқ вакиллари йиғини депутатлари бир овоздан Си Цзиньпинни яна беш йил муддатга Хитой раҳбари этиб сайлади, деб хабар қилади «РИА Новости».
Сайлов 17 март, шанба куни Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ биринчи сессияси бешинчи ялпи мажлисида бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 2970 нафар депутатнинг барчаси Си Цзиньпиннинг фойдасига овоз берди.
Бундан ташқари Си Цзиньпин Хитой марказий ҳарбий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди. Коммунистик партиянинг коррупцияга қарши курашиш органининг собиқ котиби Ван Цишань эса Хитой раиси ўринбосари этиб сайланди.
Изоҳ (0)