Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Машъал қишлоғида оилавий жанжал қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
15 март куни соат 20:45 атрофида «Бештерак» маҳалласида яшовчи, 1952 йилда туғилган Ж.Рўзиев уйида маст ҳолда ўғли, 1991 йилда туғилган А.Марқаевнинг кўксига пичоқ билан уриб, жароҳат етказди.
А.Марқаев касалхонага олиб кетилаётганида ҳаётдан кўз юмди. Ж.Рўзиев қўлга олинди.
Изоҳ (0)