Португалиянинг Обидуш шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмада дунёдаги энг қиммат шоколад намойиш этилди, деб хабар берди Reuters.
Чекланган миқдорда — минг донадан иборат мазкур шоколад португалиялик қандолатчи Даниэль Гомес томонидан тайёрланган. Унга шафран толалари, оқ трюфел бўлаклари, Мадагаскар ванили ва истеъмол қилса бўладиган 23 каратли олтин қўшилган. Унинг қиймати 7728 еврони ташкил этади.
Гомеснинг таъкидлашича, унинг шоколади Гиннеснинг рекордлар китобида «дунёдаги энг қиммат шоколад» номи остида қайд этилган. Обидушдаги кўргазмада шоколадларни икки нафар полициячи қўриқлаб турган.
Изоҳ (0)