Филиппиннинг Булакан провинциясида ҳалокатга учраган самолёт бортида етти киши бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда CNN Philippines телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
CNN маълумотларига кўра, Пларидел — Лаоаг йўналиши бўйича ҳаракатланган самолёт бортида 6 нафар йўловчи ва бир нафар учувчи бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Piper PA-23 Apache самолёти Lite Air Express авиакомпаниясига тегишли эканлиги айтилмоқда.
«Lite Air Express’нинг барча самолётлари нохуш ҳодисанинг тергови жавобини кутиб, учмасдан турибди», — дейди фурқаролик авиацияси вакили Эрик Аполонио.
Изоҳ (0)