Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 март куни мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар амалиёти доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбат қилди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Хабар беришларича, 26—27 март кунлари Тошкентда бўладиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияга доир масалалар суҳбатнинг асосий мавзуси бўлган.
«Вазирлар томонидан Тошкент форумига тайёргарлик жараёни, мазмуний қисми, унинг якуний ҳужжати лойиҳаси ва Афғонистон муаммосини сиёсий ҳал қилиш чораларини топиш масаласи бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этишларича, телефон мулоқоти давомида Афғонистон марказий ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш лозимлиги бўйича умумий фикр изҳор этилган.
Изоҳ (0)