Ташқи савдо вазирлиги қошидаги UzTrade компанияси АҚШнинг Golden Natural Product компанияси билан 500 минг доллар қийматидаги қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга шартнома имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур экспорт шартномалари UzTrade ҳамда компаниянинг АҚШдаги савдо уйи — UzAmerican Trade ўртасида имзоланган келишувлар асосида амалга оширилмоқда.
Best Tastes Technology қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган UzKand маҳаллий белгиси остидаги қуритилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг илк партияси экспорт қилинди.
Жорий ҳафта якунигача Қўшма Штатларга Khonqa Express Export корхонаси томонидан етиштирилган 23 тонна Хоразмнинг машҳур «Лазер» гуручи экспорти ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)