Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 15 март куни оилавий жанжал асносида жиноят содир этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шу куни соат 15:30 атрофида 44-даҳа 24-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1971 йилда туғилган Х.Сохижонов турмуш ўртоғи, 1971 йилда туғилган Х.Абдуллаеванинг кўкрагига пичоқ урди.
Х.Абдуллаева касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, оламдан ўтди.
ИИВ ахборотида ҳодисанинг бошқа тафсилотлари баён этилмаган.
Изоҳ (0)