Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори Абиш Холмурзаев раҳбарлигидаги меҳмонлар Фарғона туманидаги «Водил» назорат-ўтказиш масканида Фарғона вилояти раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Фарғона вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганлиги алоҳида таъкидланди.
Мана бундай қизғин ва самимий мулоқотлар икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Наврўз байрами арафасидаги ташрифимиз эса барчамизни жуда мамнун этмоқда. Биз, ён қўшни бўлган Фарғона тумани билан яхши қўшниликни йўлга қўйганмиз. Фарғонадаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, тадбиркорларнинг маҳсулотлари бизда катта қизиқиш уйғотди.Делегация аъзолари Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти ҳамда диққатга сазовор жойлари билан танишди.Жонибек Исоқов, Қирғизистоннинг Қадамжой тумани ҳокими
ЎзАнинг ёзишича, вилоят марказидаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройи, ёпиқ сузиш ҳавзаси, «Истиқлол» марказий ўйингоҳи, ҳайвонот боғи ва бошқа жойларга саёҳат меҳмонларда катта таассурот қолдирган.
Изоҳ (0)