• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиёдаги барча миллат ва элатлар вакиллари биргаликда тинч-тотув яшаши тақдирнинг ўзи томонидан белгилаб берилган

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Муҳтарам Нурсултон Абишевич!

    Ҳурматли давлатлар ва делегациялар раҳбарлари!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Аввало, бугун қутлуғ ва саховатли Қозоғистон заминида ўзимизни ўз уйимиздагидек, орзу-умид ва интилишлари муштарак бўлган ягона аҳил оила аъзоларидек ҳис этаётганимизни алоҳида таъкидламоқчиман.

    Қозоғистон Республикаси Президенти, қардошим ва дўстим, муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоевга Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси йилини ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси ва қарори учун чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман.

    Кўп йиллик самарали ҳамкорлигимиз тарихида биринчи марта бўлиб ўтаётган ушбу ноёб воқеа халқларимиз ўртасидаги ҳақиқий қардошлик муносабатларининг ёрқин ифодасидир.

    Яратганнинг ўзи бизга қўшни бўлишдек бебаҳо неъматни ато этган. Бизнинг донишманд ота-боболаримиз «Ҳовли олма, қўшни ол», деб бежиз айтишмаган. Биз азал-азалдан бир заминда, бир қуёш остида яшаб келмоқдамиз, бизнинг илдизларимиз бир.

    Халқларимизнинг Абу Райҳон Беруний ва Абу Наср Форобий, Хўжа Аҳмад Яссавий ва Баҳоуддин Нақшбанд, Алишер Навоий ва Абай Қўнонбоев, Ойбек ва Мухтор Авезов, Ғафур Ғулом ва Собит Муқонов каби улуғ намояндалари ва бошқа кўплаб атоқли олимлар, мутафаккир ва шоирлар мероси бизнинг умумий бойлигимиздир.

    Биз инсонпарварлик ва эзгулик ғоялари билан йўғрилган бу маънавий меросни асраб-авайлашимиз ва бойитишимиз лозим.

    Айнан шу нуқтаи назардан қараганда, кейинги пайтда сиёсий иродамиз ва ўзаро интилишларимиз туфайли дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорлигимизнинг барча йўналишлари бўйича ҳақиқатан ҳам улкан натижаларга эришдик.

    Ҳудудларимиз ўртасидаги яқин алоқалар, одамларнинг ўзаро очиқ мулоқоти ва дўстлиги, маданий алоқаларнинг фаоллашгани эзгу мақсад – халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

    Бу ютуқларга халқаро миқёсдаги йирик давлат ва сиёсат арбоби, Қозоғистон Республикаси Президенти муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг улкан саъй-ҳаракатлари туфайли эришилганини алоҳида таъкидламоқчиман.

    Барчамизга яхши маълумки, Марказий Осиё мамлакатларининг минтақамиз тинчлиги, барқарорлиги ва тараққиёти, бугунги ва келгуси авлодларнинг фаровонлиги йўлида ўзаро интеграциялашуви ташаббускори ҳам айнан ҳурматли оқсоқолимиз Нурсултон Абишевичдир.

    Унинг доно раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил сиёсий ўзгаришлар ва иқтисодий ислоҳотлар, узоқни кўзлаб, чуқур ўйлаб илгари сурилаётган глобал ва минтақавий миқёсдаги ташаббуслар бутун дунёда эътироф этилаётгани ҳаммамизни хурсанд қилади.

    Қозоғистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашидаги муваффақиятли раислиги, сизнинг мамлакатингизда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг тарихий мажлиси, ЭКСПО-2017 бутунжаҳон кўргазмасининг юксак даражада ташкил этилгани, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити ва бошқа кўплаб йирик халқаро тадбирлар Қозоғистоннинг юксак халқаро нуфузидан яққол далолат беради.

    Бугун Остона шаҳрида узоқ йиллар мобайнида биринчи марта Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини ўтказдик.

    Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, нафақат Қозоғистоннинг улкан салоҳиятига, балки бутун Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик борасидаги кенг имкониятларга жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратишга хизмат қилди.

    Ҳурматли дўстлар!

    Биз учун Қозоғистон замонлар ва ҳаёт синовидан ўтган, кўп асрлик дўстлик ва қардошлик ришталари билан чамбарчас боғланган яқин қўшнимиздир.

    Бу ҳақда сўз юритар эканмиз, буюк Абайнинг қуйидаги сўзларини эсга оламиз:

    Эй инсон, ор-номус дилдошинг бўлсин,Боболар ҳикмати қўлдошинг бўлсин.Мол-дунё, шон-шуҳрат – барчаси бекор,Жондош, содиқ дўст, йўлдошинг бўлсин.

    Ишончим комил, бу ҳикматли сўзлар нафақат бугунги тантанали маросим, балки мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларнинг шиорига айланади.

    Шу муносабат билан куни кеча қозоқ халқининг буюк фарзанди, шоири ва мутафаккири, гуманисти Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг қарори қабул қилинганини маълум қилмоқчиман. Бу улуғ зотнинг безавол ўгитлари бугун ҳам ўз долзарблиги ва аҳамиятини йўқотгани йўқ.

    Қарлиғашбий сифатида ҳам машҳур бўлган буюк Тўлабийнинг мақбараси Тошкентда жойлашгани, ушбу маскан ўзбеклар учун ҳам, қозоқ дўстларимиз учун ҳам муқаддас зиёратгоҳ эканидан биз фахрланамиз.

    Муҳтарам Нурсултон Абишевич, ўтган йили Ўзбекистонга давлат ташрифингиз давомида биргаликда ана шу табаррук масканни зиёрат қилиб, халқларимизни тинч-тотув ва аҳил яшашга даъват этган ушбу буюк шахс хотирасига ҳурмат бажо келтирганимизни яхши эслайман.

    Ўйлайманки, тобора мустаҳкамланиб бораётган самимий муносабатларимиздан буюк аждодларимизнинг руҳлари шод бўлади.

    Дарҳақиқат, халқларимиз бир-бирига ҳамиша таянч ва суянч бўлиб келган.

    Тарихимиз муштараклиги ва ўзаро яқинлигимиз ҳозирги дунёнинг мураккаб муаммоларини биргаликда ҳал этиш, биз учун умумий таҳдидларга қарши самарали курашиш, янги авлодлар учун келажакни биргаликда қуришда ёрдам бермоқда.

    Биз – қозоқлар, қирғизлар, туркманлар, тожиклар ва ўзбеклар, гўзал Марказий Осиёда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар вакиллари биргаликда тинч-тотув, дўст-иноқ бўлиб яшашимиз тақдирнинг ўзи томонидан белгилаб берилгандир.

    Шунинг учун ҳам биз умумий уйимизни, фарзандларимизни турли низо ва қарама-қаршиликлардан ҳимоя қилиш, минтақамизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суришини таъминлаш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарур.

    Азиз дўстлар!

    «Остона опера» саройининг ушбу кўркам залида Ўзбекистон санъат усталари томонидан намойиш этиладиган бугунги концерт халқларимизнинг ўзаро яқинлиги, маданиятимиз, анъана ва урф-одатларимиз ўхшаш эканига яна бир ёрқин мисолдир.

    Ўзбекистоннинг истеъдодли санъаткорлари томонидан ижро этиладиган куй-қўшиқлар, уларнинг сизлар билан учрашувдан оладиган қувонч ва шодликлари Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказиш бўйича режалаштирилган биргаликдаги барча тадбирларга алоҳида руҳ ва кайфият бағишлайди.

    Аминманки, ушбу тадбирларнинг муваффақиятли ўтказилиши давлатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Қадрли дўстлар!

    Самимий қабул ва меҳмондўстлик учун сизларга яна бир бор чуқур миннатдорлик билдириш менга катта мамнуният бағишлайди.

    Фурсатдан фойдаланиб, сизларни ва сизлар орқали минтақамизнинг барча қардош халқларини кириб келаётган гўзал баҳор байрами – Наврўзи олам билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    16.03.2018, 09:23   Изоҳ (0)   10535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ТИВ Тошкент конференциясига Қатар ҳам таклиф қилинганини расман тасдиқлади

    16.03.2018, 09:14

    Самарқанддаги фожиа: Ука акасини яралаб, сўнг келинойисини ўлдирди

    16.03.2018, 09:02

    Бобомурод Абдуллаев иши: Қийноққа солингани тасдиқланмади, Ҳаётхон Насриддинов айбини тан олди

    16.03.2018, 08:10

    Ўзбекистонлик 11 ёшли бола АҚШда ўтказилган Қуръон мусобақасида ғолиб бўлди

    16.03.2018, 07:58

    ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ бошлиғи қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

    16.03.2018, 07:36

    «Ўзбекистон Республикасининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами» тақдимоти ўтказилди

    15.03.2018, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.