Тошкент вилояти Ангрен шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига 37 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда, деб хабар беради Ангрен шаҳар давлат хизматлари маркази матбуот хизмати.
Жорий йил давомида 404 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, бунинг натижасида 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, марказ томонидан 559 та давлат хизмати кўрсатилди. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5278-сон фармонига асосан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб марказ томонидан нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки жисмоний шахсларга ҳам давлат хизматлари кўрсатила бошлайди.
Жумладан, фуқаролар ўзлари яшаб турган хонадонларини муҳандислик-коммуникация тизимларига тайёр ҳолда улаш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш каби 13 турдаги давлат хизматларини санаб ўтиш мумкин.
Изоҳ (0)