Жиззах вилояти ички ишлар идоралари ходимлари томонидан вилоятнинг Мирзачўл тумани, Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи ўқитувчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маълум бўлишича, гумонланувчи шахс Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи собиқ курсдошига унинг синглисини Жиззах давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан «аванс» сифатида 700 доллар пул олган.
Бироқ тест имтиҳонларининг жавоблари эълон қилиниб, жабрланувчининг синглиси ўқишга кира олмагани маълум бўлгач, у турли баҳоналар билан олдиндан олган пулини қайтаришдан бош тортган.
Ҳозирги вақтда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)