Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳар Зарафшон кўчасида яшовчи фуқаро Ф.Исахановнинг уйи товар моддий бойликларни сақлаш учун омборга айлантирилганлигини аниқлади, деб хабар беради ЎзА.
Хусусан, фуқаронинг уйидан умумий қиймати 531 миллион 110 минг сўмлик 21 турдаги 101 минг 250 дона DVD-Р дисклар, 5 минг дона Panasonic DVC видеокассета, 413 дона уяли телефон аппаратлари ҳамда 18 минг дона диск соладиган селофан пакетлар топилган.«Келгусида турли фильм ва концертларни ноқонуний усулда кўпайтириш имконини берувчи ушбу дисклар ҳамда уяли телефон аппаратларининг мамлакатга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжат йўқ.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)