Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 13 март куни соат 23:35 атрофида «Бек» МЧЖга қарашли Арбағиш маҳалласида жойлашган автомашиналарга пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Электр двигатели ишлаши натижасида компрессорда содир бўлган қисқа туташув ёнғинга олиб келгани билдирилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Мазкур шохобча оператори Д.Бойдедаев куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)