Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 17-йиғилиши якунида қатор ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Жумладан, «Қозоғистон темир йўли» ва «Ўзбекистон темир йўллари» ўртасида стратегик ҳамкорлик, шунингдек, темир йўл транспорт машинасозлиги соҳасида қўшма корхона тузиш бўйича келишув имзоланди.
«Аллюр» компаниялар гуруҳи ва «Ўзавтосаноат» узоқ муддатли ва чуқур ҳамкорлик ҳақида дастлабки келишувга эришди. Темир йўл, автобус ва авиақатновлар сонини кўпайтириш мўлжалланган.
Томонлар икки давлат ўртасидаги товар айланмасини 2018 йилда 3 миллиард, 2020 йилга келиб 5 миллиард долларга етказиш устида ишлаш тўғрисида келишиб олди. Газ соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, Қозоғистон газини Ўзбекистон ҳудуди орқали мамлакат жанубига транзит етказиш имкониятини кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида иқтисодиёт, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда 200 та тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)