Остонанинг Astana Opera театрида Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг доирасида Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг биринчи даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари яхшилик ва аҳилликнинг тимсоли бўлган халқлар дўстлигини, аждодлар меросини асраш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
«Тарихан бирлигимиз, маънан яқинлигимиз бугунги замоннинг мураккаб масалаларини ҳамкорликда ҳал қилиш, янги авлодлар келажагини биргаликда бапро этишимизга ёрдам беради. Биз минтақамизда ҳамиша тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши учун умумий уйимизни, фарзандларимизни келишмовчилик ва бошбошдоқликдан асрашимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)