Ўзбекистонда 2018 йил 1 апрелдан электр энергияси нархлари оширилади. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» АЖга таяниб, UzNews хабар берди.
Таъкидланишича, 1 киловатт/соат электр энергияси нархи 11,89 фоизга ошиб 228,6 сўмни ташкил этади. Ҳозирда эса 1 киловатт/соат электр энергияси учун 204,3 сўмдан тўланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда электр энергияси учун тарифлар нархи 2017 йилнинг июлида оширилган эди.
Изоҳ (0)