Тошкент шаҳар ҳокимлигида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ 10 кишига фуқаролик паспорти топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 22-банди, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 17- ва 30-моддаларига мувофиқ бир қанча шахсларнинг аризалари қаноатлантирилди ҳамда улар мамлакат фуқаролигига қабул қилинди.
Изоҳ (0)