Қозоғистон ва Ўзбекистон кино ижодкорлари ҳамкорликда тарихий фильмни суратга олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «Казинформ».
«Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда тарихий фильм суратга олишни режалаштирмоқдамиз. Агар буюк мўғуллар тарихи ҳақида гапирадиган бўлсак, биз умумий тарихга эгамиз. Биз дастлаб сценарийни тайёрлаб олишимиз керак, кейин жараён бошланади», — дейди Қозоғистон маданият ва спорт вазири Aбристанбек Муҳаммад ўғли.
Қозоғистон маданият ва спорт вазири 15 март куни Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг тантанали очилиши ўтказилишини алоҳида таъкидлади.
«Икки давлат ўртасидаги йирик салоҳият, хусусан маданият, туризм, спорт соҳаларидаги салоҳият бизга катта оптимизмни бахш этмоқда. Келажакда ҳамкорликдаги ҳаракатларимиз билан Марказий Осиё ҳудудини янада кўркамлаштиришимиз ва бутун инсоният учун муҳим аҳамиятли қилишимиз мумкин», — дейди вазир.
Изоҳ (0)