Наманганлик ижодкорлар томонидан ўткир сюжетли ижтимоий экшн ролик суратга олинди. Ушбу роликда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликнинг аянчли оқибати акс этган, деб хабар беради UZ24.
«Диққат, рулда қотил!» деб номланган роликда маст ҳолда автомобиль бошқарган фуқаро йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида ўз турмуш ўртоғи ва ҳали дунёга келмаган фарзандининг умрига зомин бўлади.
Ролик режиссёри Шуҳрат Ахроров томонидан суратга олинган.
Изоҳ (0)