11 март куни ўн минглаб ҳинд фермерлари Maxараштра штати пойтахти Мумбайга етиб келди. Шу тариқа фермерлар ва деҳқонлар ўзларининг бир ҳафталик норозилик маршини якунлади: улар ҳукуматдан солиқларни пасайтириш ва қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни талаб қилиш учун бошқа шаҳардан 167 км йўлни пиёда босиб келди, деб ёзади TJournal. Ҳиндистон Коммунистик партияси томонидан ташкил қилинган намойишларда 35 минг киши қатнашди.
Марш иштирокчилари электр энергияси бўлган жойларда деярли тўхтамади, шу туфайли телефонларни қувватлантиришда муаммога дуч келди. Аммо баъзи фермерлар бошларига планшет катталигидаги қуёш панелларини ўрнатиб олди ва шу тариқа ўз қурилмаларини қувватлантирди, бошқаларга ҳам ёрдам берди.
Маълумотларга кўра, штат ҳукумати намойишчилар билан учрашган ва уларнинг талаблари бир қисмини ярим йил ичида қондиришга ваъда берган.
Изоҳ (0)