Март бошида британиялик фотосуратчи Рон Рисман Англиянинг Шарқий қирғоқларида бўрони суратга туширди. Сурат ижтимоий тармоқларга жойлангач, Рисманни бошқа бир фотосуратчи — Эрик Гендроннинг суратини ўғирлаганликда айблашди. Суратлар ҳақиқатда деярли бир хил бўлиб чиқди, деб ёзади Afisha Daily.
Рисман Гендрон билан боғланиб, ундан суратнинг ишлов берилмаган версиясини олди. Иккала фотосуратчи ҳам бир хил ракурсдан бир миллисония ичида бир хил манзарани тасвирга туширгани маълум бўлди. Фақат суратларга турлича ишлов берилган эди, холос.
Кейинроқ Эрик Гендрон айтиб беришича, у ҳамкасбидан 28 метр нарида турган. Бироқ икки фотосуратчи бир-бирини танимаган ва кадрларни ўзаро муҳокама қилмаган.
Изоҳ (0)