Италиялик йигит марихуана солинган кекс тайёрлашга қарор қилди ва бу пишириқ унинг ота-онасини касалхонага туширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Италиянинг Фриули вилоятида яшовчи жуфтлик 7 март куни кечқурун 20 яшар ўғли томонидан пиширилган ва совутиш учун стол устида қолдирилган кексни кўрган. Улар пишириқдан татиб кўрган ва ўзини ёмон ҳис қилиб, тез ёрдам чақирган. Касалхонада улар кўнгил айниши ва бош оғриғидан шикоят қилган. Ўтказилган текширувлар заҳарланишнинг сабаби гиёҳванд модда бўлганини кўрсатган.
Сўроқдан кейин йигит хамирга кўп миқдорда марихуана қўшганини тан олган. Пишириқнинг қолган қисми мусодара қилинган, йигит эса гиёҳванд модда сақлагани учун қонун олдида жавоб бериши керак бўлади.
Изоҳ (0)