Нью-Йоркда ҳалокатга учраган вертолёт қурбонлари сони беш кишига етди, деб хабар беради «Интерфакс».
Икки киши ҳодиса жойида, яна уч киши шифохонада ҳалок бўлган.
Вертолёт 11 март якшанбадан 12 март душанба кунига ўтар кечаси ҳалокатга учради. Унинг бортида ҳаммаси бўлиб олти киши бўлган.
Вертолётдан фотосъёмка учун фойдаланилган.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)