Пекинда таркиби умумий узунлиги 415 метр бўлган 16 та вагондан иборат юқори тезликдаги Fuxing поездининг илк синовлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчи — CRRC Tangshan компанияси вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Янги поезднинг тезлиги соатига 315 километрдан иборат, узунлиги эса ҳозирги темир йўл поездларидан икки баробар кўп. Поезд 1,1 мингдан ошиқ йўловчига мўлжалланган.
Ишлаб чиқарувчи жами 28 та синов режалаштирилгани, шундан сўнг мазкур поездларни лойиҳалаштириш ва тайёрлашга рухсат олинишини билдирди.
Поезд тўлиқ Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, узоқ муддат ва ишончли хизмат қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)