Қўшма Штатларнинг КХДР билан келишуви бутун дунё учун фойдали бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «Известия».
«Шимолий Корея билан келишув ўта муҳим. Агар у амалга ошса, бу бутун дунё учун жуда яхши бўлади», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувни режалаштиришга фаол киришилгани, яқин орада учрашув манзилига аниқлик киритилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)