Американинг Флорида штати губернатори Рик Скотт ўқитувчиларга таълим муассасасида тўппонча кўтариб юришга рухсат берувчи қонунга имзо чекди. Бу ҳақда CBS’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Кўрилаётган бу каби чора-тадбирлар мактабларда содир бўладиган отишмаларнинг олдини олишга хизмат қилиши керак.
Шу билан бирга қонунга кўра, айрим турдаги қуролларни сотиб олишдаги ёш чеклови 18 дан 21 ёшга қадар узайтирилди.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Флоридада Николас Круз исмли мактабнинг собиқ ўқувчиси таълим муассасасида отишма уюштириб, 17 кишининг умрига зомин бўлганди.
Изоҳ (0)