АҚШ Давлат департаменти «Таҳрики толибон Покистон» гуруҳи раҳбари мулла Фазлулла қўлга олинишига олиб келадиган маълумот учун 5 миллион доллар миқдорида мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мулла Фазлулла Покистон толибларининг энг таниқли ва қидирилаётган етакчиларидан бири бўлиб, у 2015 йили АҚШ томонидан террорчилар рўйхатига киритилганди.
Шунингдек, Қўшма Штатлар сиёсий маҳкамаси 8 март, пайшанба куни тарқатган баёнотда «Таҳрики толибон Покистон» билан боғлиқ икки гуруҳ етакчилари — Абдулла Вали («Жамоат ул-Аҳрор») ва Мангала Багх («Лашкари ислом») тутиб берилгани учун 3 миллион доллардан берилиши билдирилди.
Давлат департаментига кўра, мазкур етакчиларнинг ҳар бири «АҚШ ва унинг фуқаролари хавфсизлигига таҳдид соладиган терроризм актларини амалга оширган».
Изоҳ (0)