Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг дастлабки икки ойи ичида Суриядаги шифохоналарга 67 маротаба ҳужумлар уюштирилганини маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Февраль ойида тиббиёт инфратузилмаларига, унинг ходимлари ҳамда тез ёрдам машиналарига 43 маротаба ҳужум амалга оширилди. Улардан 39 таси ташқи кузатувчилар томонидан тасдиқланди. Яна тўрттаси — тасдиқланиш арафасида. Шу билан бирга январь ойида шу турдаги 31 та можаро қайд этилган бўлиб, уларнинг 29 таси — тасдиқланган. Жорий йилнинг дастлаби икки ойида жами 67 маротаба ҳужум амалга оширилди», — дейди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Кристиан Линдмайер.

Унинг сўзларига кўра, февраль ойида 28 та ҳужум Шарқий Гутада, ўнтаси — Идлибда ва биттаси — Хомсда амалга оширилган. Аммо у мазкур ҳужумлар қай тарзда амалга оширилганига аниқлик киритмади.

2018 йилнинг январь ҳамда февраль ойида амалга оширилган ҳужумлар сони 2017 йил давомидаги ҳужумлар сонининг ярмига тенг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди