Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Навкар маҳалласида жорий йил 24 февраль куни ўғрилик рўй берганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Номаълум шахс О. Рустамовнинг ҳовлисидан бир бош қорамол ва бир бош эчкини ўғирлаб кетди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни О.Рустамовнинг бирга яшовчи ўғли, 1995 йилда туғилган Д.Ибрагимов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Изоҳ (0)