«Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди, деб хабар берди ЎзА.
Мазкур қонунда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи ва ёш тоифаларини белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Эндиликда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет тармоғидаги веб-сайтлар, блогерлар, реклама воситалари ҳамда бошқа турдаги ахборот каналлари орқали тарқатилаётган ахборотларда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ ёзувлари акс эттирилиши шарт.
Қонунга кўра, ёшга оид таснифни белгилаш ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчилар томонидан, шу жумладан, экспертларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш бошлангунга қадар амалга оширилади.
Яъни, қонун кучга кириши билан ҳар бир ахборот тарқатувчи фуқаро ҳушёрликка амал қилган ҳолда ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари керак бўлади.
Изоҳ (0)