Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини, бунинг учун барча зарур шароит яратилишини таъкидлади.

Қоҳир Расулзода эса ўз навбатида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси сифатида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, қўшимча имкониятлар бўйича таклифлар тайёрлашга алоҳида аҳамият беришини қайд этди.

Икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, транзит юк ташишни кўпайтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Тожикистон республикаси парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Ажойиб сюжет ва юқори рейтингга эга бўлса ҳам томошабинлар эътиборидан четда қолган 2022 йилда чиққан ажойиб мултфильмлар
Маҳаллий
Кечиккан совға: Жиззах вилояти ҳокимлиги 28 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига атаб 465 млн сўмлик тендер ўтказди
Маҳаллий
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди