«Труа» клубининг 18 ёшли вакили Томас Родригес оламдан ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Родригеснинг кутилмаган ўлими сабаб Франция қуйи лигасининг 9 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Труа» — «Валансьена» ўйини бошқа муддатга қолдирилган. Шунингдек, Франциядаги барча футбол учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланиши маълум қилинган.
Томас Родригес пайшанба куни уйқуга кетган ва жума куни кўзини қайтиб очмаган. Унинг ўлими сабаблари ҳозирча номаълум. Аввалроқ «Фиорентина» клуби сардори Давиде Асторида ҳам худди шундай воқеа кузатилган бўлиб, у 4 март куни «Удине» меҳмонхонасида уйқуга кетиб, қайтиб уйғонмаганди. Кейинроқ Давиде Асторининг юраги тўхтаб қолгани айтилди ва у 8 март куни сўнгги йўлга кузатилди.
Фотогалерея: 8 март Италия учун мотамга айланди ва 31 ёшида вафот этган футболчи Давиде Астори сўнгги йўлга кузатилди
Сўнгги вақтларда спортчиларнинг кутилмаганда оламдан ўтиши ҳолатлари кўпайди. Бунгача «Сток Сити» клубининг собиқ футболчиси Жонатан Тейшейра 25 ёшида ҳаётдан кўз юмган бўлса, кейинроқ Олимпиада—2012 совриндори Чон Чже Сон кутилмаган ўлим билан юзлашганди.
Изоҳ (0)