Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур беллашувлари старт олди ва унинг доирасидаги 2 та учрашувга якун ясалди.
Бугун Суперлигада 2-тур старт олади. Навбат Тошкент дербисига: «Бунёдкор» — «Пахтакор»
Илк турни Бекободда ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби, бу сафар Олмалиқдан ғалаба билан қайтди — 2:1. Виктор Кумиков бошчилик қилаётган АГМК клуби ҳам 1-турни сафарда ўтказиб, «Бунёдкор» билан муросага рози бўлганди.Водийнинг бошқа бир жамоаси «Қўқон-1912» эса Навоийдан ғалаба билан қайтди. «Қизилқум»га қарши ўйинда қўқонлик футболчилар 2 та жавобсиз гол уришнинг уддасидан чиқа олди. Улар бир тур аввал Бухорода имкониятни бой берган бўлса, навоийлик футболчилар мамлакат чемпиони «Локомотив»дан 3 та жавобсиз гол қабул қилиб олганди.
Мазкур беллашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борди. У 57-дақиқага келиб навоийликлар аъзоси Миржалол Қосимовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Шунингдек, мезбонлар дарвозасига пенальти тайин қилди.
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур беллашувлари 8 март, пайшанба
АГМК — «Навбаҳор» 1:2
Голлар: Азизбек Турғунбоев, 50 (0:1). Зафар Полвонов, 82 (1:1). Дилшод Жабборов, 92+ (1:2).«Қизилқум» — «Қўқон-1912» 0:2
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов, 78-пен (0:1). Суҳроб Бердиев, 87 (0:2).Четлатиш: Миржалол Қосимов, 57 (мезбон).9 март, жума«Насаф» — «Бухоро» 18:00«Локомотив» — «Металлург» 20:00
10 март, шанба«Бунёдкор» — «Пахтакор» 17:30«Сўғдиёна» — «Нефтчи» 20:00
Изоҳ (0)