Қонликўлда Volvo юк машинаси ҳайдовчиси содир этган ЙТҲ оқибатида 2 нафар шахс вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 6 март куни соат 03:00 ларда Самарқанд тумани Даштакиболо қишлоғида яшовчи, «Акмал» МЧЖ ҳайдовчиси, 1985 йилда туғилган Ш.Исмоилов ўзининг бошқарувидаги Volvo юк автомашинасини «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу» йўлининг 847-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада О.Камалов жароҳат олиб воқеа жойида ва П.Жолдасов касалхонага келтирилганида вафот этганлар, Б.Хожантаев касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)