Жиззах вилояти Зафаробод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида 2 ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида 6 март куни соат 20:20 ларда Лолазор ҚФЙ Афросиёб кўчаси рақамсиз уйда яшаган, туман сув хўжалиги ишчиси, 1971 йилда туғилган А.Хосилбеков ишонч қоғози билан бошқарувидаги «ВАЗ-2107» русумли автомашинасини «Арнасой—Зафаробод—Пахтакор» йўлининг 11-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Арнасой тумани Янгибўстон қишлоғида яшаган, 1982 йилда туғилган Б.Носиров бошқарувидаги «ВАЗ-21011» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада «ВАЗ-21011» автомашинаси ҳайдовчиси Б.Носиров жароҳат олиб воқеа жойида, «ВАЗ-2107» автомашинаси ҳайдовчиси А.Хосилбеков касалхонага келтирилганида вафот этган.
Изоҳ (0)